Қўқон шаҳар ҳокимлиги радиоси
Қўқон шаҳар ҳокимлиги радиоси
Qo'qon Shahar Hokimligi
Қўқон шаҳрида рўй бераётган мухим воқеалар, расмий хабарлар, интервьюлар ва аудиолавҳалар
Қўқон давлат хизматлари агентлиги раҳбари Жахонгирмирзо Мирзаев
Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш борасида Қўқон шаҳрида олиб борилаётган ишлар ҳусусида.
Feb 14, 2021
42 sec
"Мехр-мурувват" хайрия жамоат фонди боқувчисини йўқотган болаларни ўз оталиғига олди
Бугунги кунда фонд томонидан 30 нафар боқувчисини йўқотган 12 ёшгача бўлган болалар оталиққа олинган. Уларнинг оилаларига ҳар ой 500 минг сўмдан 1 миллион сўмгача моддий ёрдам кўрсатилади. Бир неча ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг хонадонлари таъмирлаб берилди. Режада эса узоқ-яқин қариндошлари қарамоғида қолган болалар учун кўп хонадонли уй қуриш кун тартибида турибди.
Feb 13, 2021
1 min
Аёлларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида
Қўқон шаҳар хотин-қизлар Кенгаши раиси Лолахон Назирова ижтимоий муҳофазага муғтож аёлларгк кўрсатилаётган ёрдам хусусида
Feb 8, 2021
3 min
Қўқон шаҳрида Алишер Навоий ижодини тарғиб этишга бағишланган адабий-бадиий тадбирлар ўтказилмоқда
Хусусан, 21-умумий ўрта таълим мактаби саҳнасида, 6-ахборот технологияларга ихтисослаштирилган мактаб ижодий жамоаси ҳамкорлигида буюк аждодимизнинг 580 йилигига бағишланган бадий тадбир ўтказилди. "Алишер Навоий-маънавиятимиз султони" шиори остида ўтказилган тадбирда давлат арбоби, забардаст шоир ва олим ҳаётига оид саҳна кўринишлари, шеърлар, ғазаллар ва ғазалларга битилган куй ва қўшиқлар янгради. Тадбирда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими бўлими мутасаддилари Алишер Навоийнинг жахон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, туркий халқлар маданияти ва маънавиятига кўрсатган улкан таъсири хусусида маъруза қилдилар. Тадбирда шаҳримиз мактабларида ўтказилган “Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий мероси – ёшлар қалбида” мавзусидаги танловнинг шаҳар босқичида ғолиб бўлган мактаблар вакилларига эсдалик совғалари топширилди.
Feb 8, 2021
1 min